Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:49 / 07.03.2023
13851
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқ довонида тупроқ кўчкиси содир бўлди
Кеча, 6 март куни соат 20:17 да А-373 автомобил йўлининг “Водий-Тошкент” йўналиши 222,1-километрида 70 куб метр тупроқ-лой кўчкиси ҳодисаси содир бўлиб, йўлнинг 2- ва 3-тасмасига қисман тушиши кузатилган.
Фото: yuz.uz
“Янги Ўзбекистон” нашрининг Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар беришича, воқеа жойига “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб борган.
“Қамчиқавтойўл” ходимлари билан ҳамкорликда йўлини тупроқ-лой массасидан тозалаш ишлари амалга оширилган ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракати таъминланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш