Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва махсус хизматлари: Кремль Украинадаги урушни давом эттирмоқчи
Кремль бу йил Украинадаги урушни давом эттиришга қодир ва бунга тайёр, шунингдек, бунинг учун давлатнинг барча ресурсларини сафарбар қилиши мумкин. Бу ҳақда Литва ҳарбий разведкаси ва контрразведкасининг йиллик ҳисоботида айтилган. Reuters агентлиги ундан айрим парчаларни келтирди.
Литва махсус хизматларига кўра, Россия Болтиқ денгизи минтақасида ҳарбий салоҳиятни тезроқ тиклашга устувор аҳамият беради. Ҳисоботда, шунингдек, Россия ва Хитойга алоқадор ҳакерлар Литва ҳукумати компьютерларига бир неча бор бузиб киришга урингани айтилади.
«Литвага қарши фаолият юритаётган энг фаол кибергуруҳлар Россия Федерацияси ва Хитой билан боғланган», — дейилади ҳисоботда. «Уларнинг устувор вазифаси - Литванинг ички ва ташқи ишлари бўйича доимий маълумот тўплаш бўлиб қолмоқда», дейилади ҳисоботда.
Бундан олдин Болтиқбўйи давлатлари Ғарбни Украинага қурол етказиб бериш суръатини тезлаштиришга чақирганди. Тегишли баёнотлар Таллинда бўлиб ўтган Эстония, Латвия ва Литва ҳукумат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида айтилган.
«Келгуси ойлар жуда қийин бўлади. Улар ҳатто бу урушда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин», - деди Литва бош вазири Ингрида Шимоните. «Шунинг учун биз Украинани, биринчи навбатда, ҳарбий ёрдам масаласида қўллаб-қувватлашимизни тезлаштиришимиз ва кучайтиришимиз керак», деди у.
Мавзуга оид
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
10:36 / 17.04.2026
Кремль ОАВга Боня мурожаати мавзусини кенгайтирмасликни буюрди
12:23 / 24.03.2026