Ўзбекистон | 21:31 / 09.03.2023
16204
1 дақиқада ўқилади

Референдум ўтказиш бўйича қарор эртага қолдирилди 

Янгиланаётган Конституция бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги қарор кечиктирилди. 

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

9 март куни янгиланаётган Конституция бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши керак эди. 

Бироқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг ёзишича, бугунги мажлис муҳокама ва баҳслардан иборат бўлди. Лойиҳани такомиллаштириш бўйича кўп таклифлар билдирилгани боис қарор қабул қилинмади. 

Қарор муҳокамаси 10 март куни соат 10:00 га қолдирилди. 

Мавзуга оид