Партиялар қандай демократлашади?
Партияларнинг ички жараёнларида демократик рақобат, ғоялар ва кадрлар кураши бўлмас экан, партиялар жамият ишончига кира олмайди. Натижада, улар шакллантирган парламентнинг ҳам легитимлиги нуқсонли бўлиб қолаверади.
Дунёдаги энг фаровон давлатларнинг мутлақ аксарияти – демократик давлатлардир. Демократик бўлмаган бой давлатлар, асосан нефть ва газ сотиш ҳисобига катта даромад олишади. Шунингдек, бой бўлмаган, жон бошига камбағал бўлган давлатлар ҳам бор, улар кўп эмас. Ҳиндистон, шундай давлатлардан бири.
Миллий бойлик яратиш, одамларни фаровон қилиш борасида, демократик тизимнинг нақадар самарадорлиги, жуда яхши ўрганилган. Демократик тизим учун, сиёсий партияларнинг аҳамияти жуда юқори. Айнан партиялар орқали халқнинг манфаатлари, эҳтиёжлари давлат институтларига кириб келади.
Партиялар – бу сиёсий “ўтказгичлар” ҳисобланади. Жамиятдаги манфаатлар, муаммолар, эҳтирос ва кайфиятларни давлат институтларига, парламентга олиб чиқади. Фараз қилинг, бир нуқтадан иккинчи нуқтага шланг орқали сув ташияпсиз.
Лекин, сувнинг қанчалик тез ва сифатли ташилиши, ўша шлангнинг ҳажмига ва тўғри турганлигига боғлиқ бўлади. Тажрибадан яхши биламизки, агар ўша сув ташиётган шланг букланиб қолса, сувнинг ҳажми қисқаради ёки тўлиқ тўхтайди.
Сиёсий партиялар одамларнинг муаммолари, манфаатларини қанчалик самарали парламентга, бошқа давлат органларига олиб чиқиб, уларга ечим излаши ҳам, ўша партияларнинг ички демократиясига боғлиқ. Агар партияларнинг ички демократияси ишламаса, партиялар, худди шлангларга ўхшаб, букланиб қолган бўлади.
“Партияларнинг ички демократияси” халқаро ташкилотларда, партияшунослар орасида қабул қилинган тушунча. Бу нима дегани? Партияларнинг фаолияти, партия лидерлари имкон қадар халқ иродасига боғланган бўлиши керак. Партиялар, сайловларда ютиши учун, ўзларига халққа ёқадиган қиёфалар, образлар, ғоялар излайди. Шунинг учун, ҳар қандай сайловлардан олдин, партиялар, ўзларининг номзодларини праймеризларга қўйишади.
Бугун кўплаб демократик давлатларда, праймериз тизими кенг ривожланган. Ҳали сайлов бошланишидан анча олдин, партиялар ўзлари истаган номзодларни халққа кўрсатиб, “шу номзодларимиздан қай бирига овоз берган бўлардингиз?” деб сўрайди. Праймериз – бошланғич сайлов дегани.
Праймериз орқали партия лидерлари ва номзодлари аниқланади. Халққа ёқмаган номзодлар ва ғоялар, кун тартибидан четлатилади. Чунки партияларнинг мақсади – халқ билан курашиш эмас, халқни эшитиш ва унинг овозини, ваколатини олиш.
Яна, партияларнинг лидерлари ҳам, партиянинг ички овоз бериши орқали, кўпчилик орасидан танлаб олинади. Партия лидерлари бўлиш учун, номзодлар, жиддий беллашади. Ички эркин ва рақобатли сайловлар, праймеризлар орқали шаклланган партиялар, руҳан тўлиқ эркин, демократик ва рақобатбардош бўлади.
Ўзбекистон парламентаризмни, партияларни ривожлантириш борасида, ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Президент ва депутатлар ўртасидаги 9 март куни бўлиб ўтган учрашувда, парламентга сайловлар тизими ўзгариш таклифи айтилди. Таклифга кўра, энди Қонунчилик палатасига депутатларнинг ярми мажоритар, ярми партия рўйхатлари асосида бўлади. Бу жуда яхши янгилик. Бу, партияларнинг ғоявий кучайишига ёрдам беради.
Лекин, партияларнинг ички жараёнларида демократик рақобат, ғоялар ва кадрлар кураши бўлмас экан, партиялар жамият ишончига кира олмайди. Натижада, улар шакллантирган парламент ҳам, улар номзодини илгари сурган ижро ҳокимияти ҳам легитимлиги нуқсонли бўлиб қолаверади.
Камолиддин Раббимов,
сиёсий таҳлилчи
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор
Жаҳон | 11:23
-
UMS, UzAuto Motors, Uzbekistan GTL каби корхоналардаги давлат улуши сотилади
Иқтисодиёт | 11:21
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Марказий Осиёга ташрифини кечиктирди
Жаҳон | 10:44
-
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради
Жаҳон | 10:32
Мавзуга оид

17:24 / 13.04.2025
Америкада яккаҳукмронлик: демократлар шунчалик заифми?

19:20 / 26.03.2025
Путин “Ялта 2.0”га эриша оладими? Қримдаги конференцияда нима бўлган?

20:52 / 22.03.2025
Кўп қутбли дунё тартиботи: бу Ўзбекистон учун имкониятми ёки таҳдид?

23:12 / 20.03.2025