Жаҳон | 15:52 / 12.03.2023
25169
6 дақиқада ўқилади

Полигонда тайёрланаётган янги кучлар ва ўққа тутилаётган Часив Яр. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 381-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг маълум қилишича, кенг кўламли уруш бошланганидан буён Россия қўшинлари Украина бўйлаб қарийб 7,5 млрд долларлик 821 та қанотли ва баллистик ракеталар учирган.
  • «Медиазона» ва BBC очиқ манбалар орқали урушда ҳалок бўлган 16 774 нафар россиялик ҳарбий ўлимини тасдиқлади.
  • «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилар ёллаш бўйича марказлар очилгани ҳақида хабар берди. «Тайги.Инфо» маълумотига кўра, Сибирда улар мактаблар ва спорт клубларида жойлашган.
  • Евроиттифоқ Европа маҳсулотлари импортини оширган мамлакатлардан бу маҳсулотлар Россияга етиб бормаслигини синчковлик билан назорат қилишни сўради.
  • Санкт-Петербургда «Все свободны» китоб дўкони витринасига ўқ узилди. Унга шундай ёзилганди: «Миру — мир» (Дунёга тинчлик).
  • Буюк Британия Олимпиаданинг йирик ҳомийларини Халқаро олимпия қўмитасига босим ўтказиб, Россия ва Беларус спортчилари Париждаги ўйинларда иштирок этишига йўл қўйилмаслигини таъминлашга чақирди.
  • Украина Россия букмекерлик идораларига санкция қўллади.

Бахмутга йўлдош шаҳар — Часив Яр ўққа тутилиши оқибатлари

Часив Яр — Бахмутдан ғарбдаги кичикроқ шаҳар бўлиб, 2022 йил февралига қадар бу ерда 12 минг атрофида одам яшаган. 2022 йил июлида шаҳар Россия кучлари томонидан ёппасига ўққа тутилганди: маҳаллий ётоқхона биноси қисман вайрон бўлган, яна бир қанча бинолар шикастланганди, бу зарба оқибатида, BBC хабарига кўра, 45 киши ҳалок бўлган, жумладан тўққиз ёшли бола ҳам. Россия қўшинлари Бахмут атрофида илгарилаётгани туфайли ушбу шаҳар ҳам тез-тез ўққа тутилмоқда: Бахмутдаги украин кучлар таъминоти ундан бир неча километр ғарбда жойлашган Часив Яр орқали амалга оширилади. Бу ҳудудда Украина қуролли кучлари мудофаасининг янги линияси ташкил этилмоқда, сўнгги ҳафталарда интернетда Бахмутдан ушбу шаҳарга чекинаётган ҳарбийлар ўққа тутилиши оқибатлари акс этган қатор видеолар пайдо бўлди.

Часив Ярда шикастланган автомобил олдида турган украиналик ҳарбий
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Зарбалардан шикастланган турар жой биноси
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Часив Ярда шикастланган автомобил
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Шаҳар аҳолиси вакили шикастланган БМП-2 ва йўлтанламас олдидан ўтмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Херсон ўққа тутилиши оқибатлари

9 март тонгида Россия қўшини Украинанинг қатор шаҳарларини, жумладан Херсонни ҳам ёппасига ўққа тутди. Шу куни зарбага учраган бошқа шаҳарлардан фарқли ўлароқ Херсон амалда доимий равишда ўққа тутилади — Россия қўшини 2022 йил ноябрида Днипронинг чап соҳилига чекинганидан буён.

Полиция Херсоннинг Россия кучлари зарбаси келиб тушган ҳудудидаги вазиятни ўрганмоқда
Ivan Antypenko / Reuters / Scanpix / LETA

Беларус билан чегара яқинида тайёргарлик ўтаётган украин аскарлари

Россия қўшини 2022 йил баҳорида Киев областидан чекинганидан буён Украина-Беларус чегараси атрофида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаяпти. Шунга қарамай назарий жиҳатдан урушга беларус қўшинлари қўшилиши ёки Россия яна Киевга ҳужум қилишга уриниши эҳтимоли туфайли региондаги вазият кескинлигича қолмоқда. Украина қуролли кучлари бу ҳудудда сафарбар қилинганлар учун машғулотлар ўтказмоқда ва Беларусга олиб борувчи йўлларни миналамоқда.

Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA

Сватово ва Креминна атрофидаги украин ҳарбийлари

Сўнгги ҳафталарда россиялик ҳарбийлар Украина шимолий ҳудудларида — ўтган йил кузида Украина қуролли кучлари Балаклия атрофида бошланган қарши ҳужумдан кейин озод этган ҳудудларни қайта эгаллаш учун яна бир бор олдинга юришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча бу уринишлар жиддий муваффақиятларга эришмаяпти — бу ҳудудда фронт чизиғи амалда ўзгаришсиз қолмоқда. Қуйидаги суратлар фронт чизиғидан ўн километр ғарбда жойлашган, Иван Богун номидаги махсус топшириқли 1-алоҳида бригада қўним топган Невское қишлоғида олинган. Бу бригада Харкив областида ўтган йил кузида уюштирилган муваффақиятли қарши ҳужумда иштирок этганди.

Иван Богун бригадаси ҳарбий машинаси Харкив ва Луҳанск областлари чегарасида
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Невское қишлоғида жойлашган бригада ҳарбийлари ва техникалари
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Махсус топшириқли 518-алоҳида батальон сержанти Сергей Венгерский Невское қишлоғи томон йўлда
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Jose Colon / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украинанинг турли ҳудудларидаги вайронгарчиликлар

Мавзуга оид