22:06 / 13.03.2023
7565

Халқаро суд Россияни ҳарбий жиноятларда айбламоқчи – ОАВ 

Гап украиналик болаларнинг ўғирлаб кетилиши ва Украина фуқаролик инфратузилмаларига зарба бериш ҳақида кетмоқда. 

Фото: Reuters

Нидерландиянинг Ҳаага шаҳридаги Халқаро жиноят суди (ХЖС) Россияни Украинадаги ҳарбий жиноятларда айблаб, иккита иш қўзғатмоқчи. Бу ҳақда The New York Times (NYT) хабар берди. 

Гап украиналик болаларнинг ўғирлаб кетилиши ва Украина фуқаролик инфратузилмаларига зарба бериш ҳақида кетмоқда. Бу ҳолатлар 2022 йил февралида уруш бошланганидан бери қўйилган биринчи халқаро айблов бўлади. Улар махсус гуруҳ томонидан бир неча ой давомида тергов қилинган. 

NYT маълумотларига кўра, суд украиналик болаларни ўғирлаш ва уларни Россияга олиб ўтишда иштирок этган шахсларни ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилмоқчи. Бундан ташқари, айбловлар Украина фуқаролик инфратузилмасига «қасддан ҳужумлар»да иштирок этганларга ҳам тегишли бўлади. 

АҚШ Давлат департаментининг можароларни кузатиш дастури ва Йел университети ҳисоботига кўра, Украинадан олиб чиқилган камида 6 минг бола Россиянинг 43 та лагерида сақланмоқда. Амалда бу рақамлар янада катта бўлиши мумкин. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top