Ўзбекистонда тез ёрдам машиналари сунъий йўлдош орқали назорат қилинади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистонда тез ёрдам машиналари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизими йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, бугунги кунда тез ёрдамда битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 8000 сўмни ташкил қилмоқда. Шунингдек, махсус автомашиналар парки 60-70 фоизга янгиланди. Фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган автотранспорт воситаларини замонавийларига алмаштириш ишлари эса босқичма-босқич давом эттириляпти. 7 йилда тез ёрдамда реанимобиллар сони 24 тадан 500 тага кўпайди. Жумладан, 2023 йил Республика тез тиббий ёрдам марказига Jizzakh Auto томонидан ишлаб чиқарилган 337 та Volkswagen Caddy машиналари топширилди.
Қайд этилишича, аҳолига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида тез ёрдам учун яна 1000 дона А тоифали замонавий автомашина харид қилиниши кўзда тутилган. Ушбу мақсадда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида кредит маблағлари ажратилган. Бу орқали тизимдаги Damas автомобиллари тўлиқ янгиланади.
Шунингдек, олис ва чекка ҳудудлар, тоғли ва чўл минтақаларида ушбу соҳани ривожлантириш, тизим ходимларининг хизмат кўрсатиш имкониятини ошириш мақсадида махсус йўлтанламас автомобиллар олиб келинади. 2023 йил 103 хизматида ягона Call-марказ ташкил қилинади. Соҳада комплекс ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида уларда ягона интеллектуал чақирув платформаси яратилади. Шу билан бирга, хизмат автотранспортлари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизими йўлга қўйилмоқда.
Мавзуга оид

18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди

11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?

17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда

19:59 / 09.07.2024