Россия ва Хитой Марказий Осиёга «ташқи аралашувни қабул қилмасликларини» айтди
Томонлар Марказий Осиё давлатларининг суверенитетини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Россия ва Хитой Марказий Осиё мамлакатларига ташқи аралашув ва «рангли инқилоблар» импортини қабул қилмайди.
Бу ҳақда икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича эълон қилинган қўшма баёнотда келтирилган.
«Томонлар Марказий Осиё давлатларининг суверенитети ва миллий тараққиётини таъминлашда қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро мувофиқлаштиришни кучайтиришга тайёр, «рангли инқилоблар»ни импорт қилишга уринишларни ва минтақа ишларига ташқи аралашувни қабул қилмайди», дейилади баёнотда.
Баёнот Хитой раҳбари Си Жинпинг давлат ташрифи билан Россияга бориб, президент Владимир Путин билан учрашганидан кейин эълон қилинди.
Мавзуга оид
14:15 / 29.12.2024
Қулаган самолёт, ўғирланган пахта ва зарба еган «Толибон» – минтақа ҳафта ичида
17:00 / 28.12.2024
2024 йилда Ўзбекистонга инвестициялар миқдори қарийб 50 фоизга қисқарди — ESCAP
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
16:51 / 12.12.2024