Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ ҳаво сақланиб туради
Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20...+23 даража бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, шанба ва якшанба кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва +23...+25 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +27...+29 даражани ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 24–26 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кучсиз шамол эсади. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража, кундузи +22...+25 даража бўлади.