Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“UzAuto”: Бозор шароитида даромадли ишлаб чиқариш
Маълумки, Ўзбекистон янги тарихида миллий иқтисодиёт инвестицияларни жалб қилиш мақсадида протекционистик чора-тадбирлар билан қўллаб-қувватланди. Бироқ сўнгги йилларда давлат тенг бизнес шароитларини яратиш ва шаффофликни ошириш мақсадида имтиёз ва преференцияларни мунтазам равишда қисқартириш йўлини олди. Ушбу ўзгаришлар автомобил саноати фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши натижасида, жумладан ҚҚСни ўз ичига олган ҳолда 2021 йилдан бошлаб “UzAuto Motors”АЖ биринчи бор Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари ўнталигига кирди, саноат тармоғининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 5,6 фоизини ташкил этди. Биргина сўнгги 5 йил ичида “UzAuto Motors” АЖ ва 80 дан ортиқ бошқа корхоналарни ўз ичига олган “Ўзавтосаноат” АЖ пандемия ва дунёдаги геосиёсий вазиятга қарамасдан жами солиқ ажратмалари 22,1 трлн сўмни ташкил этди.

Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари солиқларни, жумладан, ҚҚСни Ўзбекистондаги барча хусусий корхоналар билан бир қаторда тўлайди. Бошқарувнинг янгича ёндашуви ўз самарасини бермоқда. 2018 йил ҳолатига кўра, ҳам ишлаб чиқариш соҳасида, ҳам компания бошқарувидаги агрессив ислоҳотлар сабаб компания ўша даврда 1,7 трлн сўм фойдани олишга муваффақ бўлди.

Шубҳасиз, компаниянинг молиявий яхшиланиши “UzAuto” компаниясининг халқаро майдондаги имиджига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. 2021 йилда “UzAuto Motors” Лондон фонд биржасига 300 миллион долларлик халқаро еврооблигацияларни жойлаштирди ва шу йил бошида компания мамлакатдаги энг йирик оммавий таклифни (IPO) амалга оширди. Халқаро капитал бозорининг тўлақонли иштирокчисига айланган компания маблағларни давлат маблағлари иштирокисиз ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва Ўзбекистонда янги технологияларни жорий этишга йўналтирди.
Ишлаб чиқариш сифатини янада яхшилаш, автомобил моделлари қаторини янгилаш ва BIQ-IV (Built-in quality) юқори халқаро сифат стандартларига ўтиш Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон ўртасида автомобилсозлик конгломератини яратиш учун қулай шароитни юзага келтирди. 2020 йилнинг мартида Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида Chevrolet бренди остида “UzAuto Motors” автомобилларининг янги моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, улар ўша йилнинг ўзида харидорлар орасида энг оммабоп автомобилларга айланди. Бир йил ўтиб, 2021 йил сентябрида Озарбойжоннинг Ҳажигабул шаҳрида ишлаб чиқариш линияси очилди.
Сўнгги беш йилда соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспорти ҳисобига мамлакатимизга хорижий валюта тушумини қарийб тўққиз бараварга ошириш имконини берди, 2018 йилдаги 58,7 миллионга нисбатан йиллик ҳажми 2022 йилда қарийб 554 миллион долларга етди.

Шубҳасиз, машинасозлик фан ва техника тараққиётини ўзида акс эттирувчи жаҳон саноатининг муҳим тармоқларидан бири сифатида саноати ривожланган мамлакатларда етакчи ўринни эгаллайди. Металлургия, нефт-газ ҳамда кимё саноати, электротехника ва бошқа тармоқлар кўп тармоқли саноатдан бири бўлиб, унда 1 та иш ўрни турдош тармоқларда 7 та иш ўрнини яратади. Юқори муҳандислик салоҳиятига эга мамлакатлар орасида етакчи бўлишга имкон берадиган энг илғор технологиялар саноати фан ва ишлаб чиқариш соҳасида ўз имкониятларини яратади ва кенгайтиради.
Реклама
Мавзуга оид
15:08 / 13.07.2023
UzAuto Motorsʼнинг Асакадаги заводи қачон ишга туширилиши маълум қилинди
18:55 / 22.03.2023
UzAuto: Нурафшонда Наврўз сайли! Янгиланиш, меҳр-оқибат айёми халқимизни бирлаштиради
17:00 / 02.03.2023
Янги технологиялар ва инновацион ёндашув: UzAuto алюминий қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда
18:55 / 08.02.2023