11:40 / 27.03.2023
67687

Қозоғистоннинг ақл бовар қилмас ғалабаси ва ҳет-трикка улгурмаган Роналду. Кун ўйинлари

Якшанба куни Евро-2024 саралашида 2-тур ўйинлари бошланди.

C гуруҳи

Аргентиналик ҳужумчи Италия учун яна гол урди

Малта – Италия 0:2
Голлар: 0:1 – 15 Ретеги, 0:2 – 27 Пессина.
Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо (Дармиан, 46), Романьоли, Скальвини (Толои, 83), Эмерсон, Кристанте, Пессина, Тонали (Верратти, 67), Политано, Ретеги (Скамакка, 66), Ньонто (Грифо, 22).

Италия биринчи турда энг қийин рақибга тушгани тушунарли, аммо инглизлардан мағлубият жуда оғриқли қабул қилинди. Қолаверса, «Скуадра адзурра» бунгача 1999 йилдан буён Европа чемпионати учун саралаш ўйинларида ютқазмаётганди, сўнгги марта саралаш турнирини Евро-1974 арафасида мағлубият билан бошлаганди.

Бундай вазиятда Малта устидан ғалаба муҳим эди ва унга эришилди. Шу билан бирга, айтиш мумкинки, Роберто Манчини ўз танқидчилари билан сиртқи баҳсда ҳам устун келди. Жумладан Италияда ҳужумчилар етарли эканини айтган Балотеллидан ҳам. Мураббий эса аксинча ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо жиддий эканини қатъий таъкидламоқда ва бир қатор футболчилар жароҳатлангани ва формада эмаслиги унинг сўзларини асослайди.

Натураллаштирилган аргентиналик Ретеги эса Манчинининг ишончини оқлаб, ўз ишини аъло даражада уддаламоқда. Аввалига Англияга қарши дебют ўйинида гол урди, якшанба куни эса Тоналининг бурчак зарбасидан узатмасини дарвозага жойлади. Аслида фарқи бўлмаслиги керак — Ретеги италянча гапирадими ёки йўқ. Бундай премьера — дастлабки икки ўйинда икки гол — Италия тарихида бунгача фақат уч марта кузатилган. Ярим аср муқаддам бунга Киналье эришганди, 1996 йилда — Энрико Кьезе ва 2020 йилда — Орсолини.

Англия – Украина 2:0
Голлар: 1:0 – 37 Кейн, 2:0 – 40 Сака.
Англия – Пикфорд, Уокер, Магуайр, Стоунз, Чилуэлл, Грилиш, Галлахер, Ҳендерсон, Райс, Беллингем, Мэддисон, Сака, Кейн (Тоуни, 81).
Украина – Трубин, Караваев (Буялский, 61), Сваток, Матвиенко, Миколенко (Собол, 62), Степаненко, Малиновский, Зинченко, Мудрик (Циганков, 61), Судаков, Яремчук (Довбик, 74).

Англия эса юз фоизлик натижа қайд этган ҳолда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда, Гарет Саутгейт турнир стартида «Уч шерлар» тарихида камида 50 ғалабага эришган уч мураббийдан бири бўлиб олди. «Уэмбли»даги қаҳрамонлар — кутилган ва кўникилган футболчилар бўлди. Кейн саралашда қаторасига ўнинчи ўйинда гол урди, Сака эса голли узатмадан кейин узоқ масофадан ўзи ҳам дарвозани ишғол этди.

16 июн. Малта — Англия, Шимолий Македония — Украина.

J гуруҳи

Португалия учун чигалёзди

Люксембург – Португалия 0:6
Голлар: 0:1 – 9 Роналду, 0:2 – 15 Жоау Феликс, 0:3 – 18 Бернарду Силва, 0:4 – 31 Роналду, 0:5 – 77 Отавио, 0:6 – 88 Рафаэл Леау.
Португалия – Руй Патрисиу, Диогу Далот, Рубен Диаш, Антониу Силва, Данилу Перейра, Мендеш, Бруну Фернандеш (Рафаэл Леау, 75), Пальинья (Диогу Жота, 87), Бернарду Силва (Рубен Невеш, 64), Жоау Феликс (Отавио, 75), Роналду (Гонсалу Рамуш, 65).

Гўё Роберто Мартинесга ишга киришиш ва жамоа билан хотиржам муҳитда танишиб олиш учун имтиёз берилгандек. Португаллар Лихтенштейн ортидан Люксемберг қиёфасидаги яна бир аутсайдер жамоага қарши ўйнади. Герцоглик жамоаси ўтган йил ёзидан буён ютқазмаган, Туркия (3:3) ва Венгрией (0:0) каби рақиблардан очко олганди.

Шунга қарамай, Португалия учун люксембургликлар — муаммо туғдира олмаслиги олдиндан маълум эди. ЖЧ-2022 саралашида бу жамоага қарши икки ўйинда ҳам ишончли ҳисобда ғалаба қозонилган (3:1, 5:0). Бу сафар меҳмонлар «кесиб ўтувчи пасдан кейин бош билан гол уриш» бўйича мастер-класс ўтиб беришди. Катта эҳтимол билан мураббийлар штаби рақибнинг бундай ҳужумлар қаршисидаги ожизлигига эътибор қаратган, чунки бундай тасодиф бўлиши қийин. Учта аъло даражадаги диагонал узатма ва «иккинчи қаватдан» якунловчи зарбалар.

Шу билан бирга ассистентлар ҳам, финишерлар ҳам турлича футболчилар бўлишди, Бернарду Силва эса бош билан ҳам гол уриш маҳоратини намойиш этди. Ва албатта бу Криштиану Роналдунинг иштирокисиз кечмади. Лекин диққат марказида сардорнинг икки голи эмас, унинг барвақт алмаштирилиши бўлди. Шу билан бирга, у жарима майдони ичида йиқилиб, пеналти сўраши билан ҳам ёдда қолди, аммо арбитрни ишонтира олмади. Мартинес тушунарсиз қадам ташлаб, 63-дақиқада уни майдондан олишга қарор қилди. У ўз қарори билан Кришни ҳет-трикдан маҳрум этган бўлиши мумкин. Аммо фактга кўра, шундай бўлгани яхшироқ: мураббий муҳим ўйинларни кутмасдан, ўз масъулият зонасини белгилаб берди ва ўзи учун дахлсиз футболчилар йўқлигини кўрсатди. Унинг ихтиёрида майдонга тушишга ҳақли бўлган кўплаб футболчилар бор.

Иккинчи бўлимда туширилган жокерлар — Рафаэл Леау ва Отавиу ҳисобни янада йириклаштиришди. Криштиану эса Люксембургга ҳет-трик қайд эта олмаган бўлса ҳам ушбу жамоага урган голлари сонини 11 тага етказди - бу унинг учун терма жамоалар миқёсида энг кўп гол урган рақиб жамоа бўлиб қолди. Аммо у йўқлигида 11 метрли жарима зарбаларни ижро этиш учун ишончли пеналтичи йўқлиги маълум бўлиб қолди, Леау ўзи ишлаган пенальтини аниқ ижро эта олмади. Афтидан, «Милан» форварди учун ўзи соло амалга ошириб, дарвозани ишғол этиш осонроқ.

Словакия – Босния ва Герцеговина 2:0
Голлар: 1:0 – 13 Мак, 2:0 – 40 Гараслин.
Словакия – Дубравка, Пекарик, Дьомбер, Вавро, Ганцко, Куцка, Лоботка (Грошовски, 90), Дуда (Бенеш, 69), Мак (Суслов, 58), Гараслин (Беро, 90), Полиевка (Зреляк, 69).
Босния ва Герцеговина – Шеҳич, Дедич, Миличевич (Цимирот, 46), Саничанин, Аҳмедҳожич, Газибегович, Крунич, Ҳожиаҳмедович (Прцич, 63), Превляк (Жеко, 63), Демирович, Таҳирович (Стеванович, 74).

Лихтенштейн – Исландия 0:7
Голлар: 0:1 – 3 Оулавссон, 0:2 – 38 Харальдссон, 0:3 – 48 Гуннарссон, 0:4 – 68 Гуннарссон, 0:5 – 73, пенальти Гуннарссон, 0:6 – 85 Гудьонсен, 0:7 – 87 Эллертссон.

16 июн. Португалия — Босния, Исландия — Словакия, Люксембург — Лихтенштейн.

H гуруҳи

Қозоғистон тарихидаги энг яхши ўйин

Қозоғистон – Дания 3:2
Голлар: 0:1 – 21 Ҳейлунд, 0:2 – 35 Ҳейлунд, 1:2 – 73, пенальти Зайнутдинов, 2:2 – 86 Тагиберген, 3:2 – 89 Аймбетов.
Қозоғистон – Шацкий, Габишев (Скворцов, 34), Малий (Ерланов, 46), Марочкин, Алип, Вороговский, Бейсебеков (Дарабаев, 83), Тагиберген, Зайнутдинов (Исламхан, 79), Оразов, Самородов (Аймбетов, 78).
Дания – Шмейхель, Ба (Ларсен, 65), Кьер, Нельссон, Мэле (Кристенсен, 83), Нергор, Хейбьерг, Йенсен (Биллинг, 65), Дамсгор (Дарами, 65), Винд (Брэйтуэйт, 87), Ҳейлунд.
Огоҳлантиришлар: Аймбетов (90+6), Хейлунд (90+6), Шацкий (90+6).
Четлатиш: Аймбетов (90+6).

Якшанба кунги ўйинларни яна Остонадаги ўйин очиб берди, Магомед Адиев Қозоғистоннинг бу ўйин учун бошланғич таркибига ЦСКА яримҳимоячиси Зайнутдиновни киритди. Шу билан биргаликда, биринчи турда Словенияга қарши ўйинда (1:2) жароҳат олган «Ахмат» ҳимоячиси Бистров бу ўйинда иштирок этмади.

Аммо мезбонлар ҳимояси данияликларнинг янги юлдузи Ҳейлундни тўхтата олмади. Финнларга қарши ўйинда ҳет-трик қилган «Аталанта» ҳужумчиси бу ўйинда биринчи ҳужумдаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Лекин у кўп ўтмай барибир ҳисобни очди ва Кьернинг майдоннинг иккинчи қисмидан берилган узатмасидан кейин тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлади.

Бўлимнинг иккинчи қисмида Дамсгор рақиб мудофаасини пароканда қилганида яна ўша Ҳейлунд керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлиб, ҳисобдаги фарқни оширди. Бу вақтда эса қозоғистонликлар муаммоси тажрибали Габишевнинг жароҳати туфайли янада чуқурлашди. Шунга қарамай, майдон эгалари оқ байроқ кўтармади ва дадиллик билан олдинга ташланди, аммо ҳеч қанақасига Шмейхелни ҳайрон қолдира олишмади. Ва барибир босим иккинчи бўлимда жамоада умид уйғотди, ҳужумларнинг бирида тўп жарима майдони ичида Виннинг қўлига тегди, Зайнутдинов эса пенальтини ишонч билан амалга оширди.

Бу лаҳза ўйиннинг бурилиш нуқтасига айланди. 86-дақиқада Тагиберген узоқ масофадан ҳеч қандай қаршиликка учрамаган ҳолда дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди. Жамоа руҳланиб, ҳужум қилишда давом этди, Вороговский эса қаторасига иккинчи ўйинда чап қанотдан идеал узатма амалга оширди, Аймбетов эса тўпга баланд сакраб, бош билан қайтариб бўлмас зарба йўллади ҳамда трибунани «портлатди».

Лекин бу ҳисобни сақлаб қолиш талаб этиларди ва қолган дақиқаларда қозоғистонликлар тўққиз киши бўлиб қолишди. Аввалига газонга ноқулай қулаган Алипни майдондан олиб чиқишди. Кейин эса арбитр Аймбетовга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди, у биринчисини голни нишонлаш вақтида футболкасини ечгани учун олганди. Аммо буни тушуниш мумкин, финал ҳуштаги янграганидан сўнг бу Қозоғистон тарихидаги энг яхши ўйин бўлгани ҳақида фикрлар бежиз янграгани йўқ.

Дания эса ўз тарихида илк бор икки гол устунлигига эга бўла туриб, муваффақиятсизликка учради. Эндиликда гуруҳ жадвалида биратўла тўрт жамоада 3 тадан очко бор, 100 фоизлик натижа қайд этаётган Словения эса гуруҳ пешқадами бўлиб олди.

Словения – Сан-Марино 2:0 
Голлар: 1:0 – 56 Шешко, 2:0 – 60, автогол Ди Майо.

Шимолий Ирландия – Финландия 0:1
Гол: 0:1 – 28 Челльман.
Шимолий Ирландия – Пикок-Фаррелл, Брэдли, Кэткарт, Браун, Бэллард (Мадженнис, 50), Льюис, Макнейр, Чарльз (Прайс, 79), Томпсон (Сэвилл, 79), Уошингтон (Уайт, 69), Чарльз.
Финландия – Градецки, Алхо (Тэйлор, 87), Вяйсянен, Иванов, Йенсен (Пелтола, 52), Луд, Сухонен (Сойри, 70), Шюллер, Камара, Пукки (Форсс, 70), Челльман (Похьянпало, 87).

16 июн. Финландия — Словения, Дания — Шимолий Ирландия, Сан-Марино — Қозоғистон.

Top