Жаҳон | 08:53 / 29.03.2023
7989
2 дақиқада ўқилади

Франция Миллий мажлиси Голодоморни геноцид деб тан олди

Францияда Голодоморнинг украиналиклар геноциди сифатида тан олинишини изоҳлар экан, Зеленский бу мамлакатдан «тоталитар Россиянинг ўтмишдаги ва ҳозирги жиноятларини фош этишга қўшган ҳиссаси учун» миннатдор эканини айтди.

Фото: Anadolu agency

Франция Миллий мажлиси депутатлари мутлақ кўпчилик овоз билан Голодоморни Украина халқининг геноциди деб тан олиш тўғрисидаги резолюция учун овоз берди. Бу ҳақда 28 март, сешанба куни Франция парламенти қуйи палатаси сайтида маълум қилинди. 168 депутат бу қарорни маъқуллаб, фақат иккитаси қарши овоз берди.

Ҳужжат матнида таъкидланганидек, 1930-йилларнинг бошларида СССРнинг бир қатор қишлоқ хўжалиги районларида бошланган сунъий сабабларга кўра очарчилик Украинада алоҳида миқёсга эга бўлди: «житница» «қон тўкилган ерга» айланди.

«Франциянинг тоталитар Россиянинг ўтмишдаги ва ҳозирги жиноятларини фош этиш, ҳақиқат, адолат ва демак, масъулиятни ўрнатишга қўшган катта ҳиссаси учун миннатдорман. Раҳмат, Франция», - дея изоҳ берди Украина президенти Володимир Зеленский Франция Миллий мажлисининг қарорига.

Аввалроқ, 2022 йил 30 ноябрда Бундестаг ҳам Голодоморни Украина халқининг геноциди сифатида тан олган эди. 2022 йил 15 декабрда Европа парламенти худди шундай резолюцияни қабул қилди.

Мавзуга оид