11:22 / 01.04.2023
67075

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 3-5 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 3 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 апрелда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи 3 апрелда +15...+20 даража, 4-5 апрелда +12...+17 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, 3-4 апрелда Навоий вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 апрелда +9...+14 даража, 4-5 апрелда +7...+12 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи 3-4 апрелда +18...+23 даража, 5 апрелда +15...+20 даража бўлади.

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 апрель баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, 3-4 апрелда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-4 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +9...+14 даража бўлади.

Top