Ўзбекистон | 11:39 / 02.04.2023
14035
3 дақиқада ўқилади

3 апрел куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 3 апрел, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади, 12–14 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража, кундузи +21...+23 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Навоий вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +9...+14 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид