Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 апрел куни ҳарорат 25 даражагача кўтарилади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 7 апрел, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража, кундузи +20...+22 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилоятининг айрим жойларида кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.