Ўзбекистон | 13:02 / 06.04.2023
12978
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқда лак-бўёқ ортилган юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда 6 киши жароҳатланди

Қамчиқ довонида лак-бўёқ ортилган юк машинаси ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қайд этилишича, бугун, 6 апрель куни соат 11:10 да Тошкент – Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи 259-километрида юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган. 

Тўқнашув натижасида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчирган. Ўчириш вақтида довоннинг бир томони вақтинча ёпилган. Соат 12:30 да транспорт ҳаракати тикланган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 6 киши жабрланган.

ЙТҲ оқибатида маълум муддат Қамчиқ довонида улкан тирбандлик юзага келган.

Мавзуга оид