Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво сақланиб туради
Бугун марказий ва шарқий ҳудудлар бўйича ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда дўл ёғиши мумкин.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари айрим жойларида кучли ёмғир кузатилиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Кундузги ҳаво ҳарорати +16...+21 даражадан юқори бўлмайди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тошкент вилояти тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Эртага кечаси ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, кун иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғади.
Дам олиш кунлари ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундуз куни +22...+27 даражани ташкил этади.
7-9 апрелда республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 7 апрелда баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 метрдан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.
Пойтахтда бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +16...+18 даража бўлади.
Шанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража, кундузи +22...+25 даража бўлади.