Ўзбекистон | 09:57 / 10.04.2023
13911
2 дақиқада ўқилади

11 апрел куни айрим ҳудудларда ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 11 апрел, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+11 даража, кундузи +17...+19 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 метрдан баландда) қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +6...+11 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид