Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда давлатга хиёнат учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилди
Шунингдек, Россия армиясини «обрўсизлантирганлик» учун фуқароликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қонун имзоланди.
Россия президенти Владимир Путин «давлатга хиёнат» учун умрбод қамоқ жазоси, шунингдек, «саботаж» ва «халқаро терроризм» учун жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Саботаж содир этганлик учун жазо 15 йилдан 20 йилгача, халқаро терроризм учун 10 йилдан 12 йилгача оширилди. Давлатга хиёнат моддасига кўра, энг юқори жазо аввал 20 йиллик қамоқ бўлса, энди умрбод қамоқ жазоси жорий этилди.
Қонун лойиҳасида халқаро ташкилотлар қарорлари ижросига «кўмаклашганлик» учун ҳам жазо назарда тутилган. Ўлим хавфини юзага келтирган ва мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатлар учун энг юқори жазо энди 15 йил эмас, 20 йилга тенг. Террорчилик фаолиятига ёрдам берганлик учун жазонинг энг паст чегараси 5 йилдан 7 йилгача оширилди.
Бундан ташқари, Владимир Путин «Фуқаролик тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни имзолади.
Унга кўра, Россия фуқаролигини олганлар ҳарбий «фейклар» ва армияни «обрўсизлантириш» моддалари бўйича айбдор деб топилса, фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Шунингдек, улар дезертирлик, нацизмни реабилитация қилиш, «номақбул» ташкилотлар фаолиятида қатнашиш, «хорижий агент» мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаш ва митинглар тўғрисидаги қонунни қайта-қайта бузганлик учун ҳам фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин.
«Россиянинг миллий хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳаракатлар» ҳам фуқароликдан маҳрум қилиш учун асос бўлиши мумкин. Қонунга кўра, бу суд қарорини талаб қилмайди, хулоса ФХХ томонидан тузилади.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026