Парламент гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
— Бугунги кунда сув хўжалиги тизимида жами 73 та сув омбори ва сел-сув омбори, 1 минг 688 та насос станцияси, 49 та ГЭС ва бошқа объектлар мавжуд, — деди Қонунчилик палатаси депутати Равшан Бегматов. — Сув хўжалиги объектларининг аксарият қисмидан 40 йилдан ортиқ фойдаланилмоқда. Бу эса уларни ўз вақтида таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш, техник соз ҳолатда сақлаш ҳамда уларнинг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашни талаб қилмоқда. Қонун лойиҳаси мамлакатимиздаги мавжуд сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва улардан ишончли фойдаланишга хизмат қилади.
Қонун лойиҳасида гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари, соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш масалалари ўз аксини топмоқда. Ўтган даврда қонун лойиҳаси такомиллаштирилди. Биринчи ўқишга кирган пайтда 7 боб 35 моддадан иборат бўлган бўлса, иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида 4 та боб 34 та моддага келтирилди.
Мажлисда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан махсус давлат назорати органининг масъулияти ва ваколати оширилиши, иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш, консервация қилиш ва тугатиш ишларида хавфсизлик бўйича назорат кучайтирилиши таъкидланди.
Мажлисда савол-жавоб ва муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.
Мавзуга оид
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
18:24 / 12.09.2024
Ўзбекистон ва Туркия ТИВ, ИИВ ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари учрашув ўтказди
12:28 / 10.09.2024
Ҳисобот: Кўплаб инқирозлар дунё хавфсизлигига таҳдид солмоқда
20:53 / 06.09.2024