Ўзбекистондаги Судоче кўли Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритилди
Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга расмий ташрифи доирасида Судоче кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилди.

Фото: gov.uz
Тегишли сертификат асосан, сув қушларининг яшаш муҳити сифатида халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари тўғрисидаги конвенция бош котиби М.Мумба томонидан табиат ресурслари вазири А.Абдуҳакимовга топширди.
Судоче кўли Ўзбекистоннинг Рамсар конвенциясига киритилган 4-объекти бўлди. Бунга қадар Денгизкўл 2001 йилда, Айдар-Арнасой кўллар тизими 2008 йилда ва Тўдакўл ҳамда Қуймазор сув омборлари 2020 йилда Рамсар рўйхатидан жой олган.
М.Мумба Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг учта йирик тадбири – чўлланиш бўйича глобал тадбир (UNCCD CRIC-21), Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир Конвенциясининг 14-Томонлар конференцияси (CMS COP-14) ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясига таклиф этилди.
Маълумот учун, Судоче кўлида 24 турдаги балиқ, 230 турдаги қуш (118 та гидрофил тур) бўлиб, шундан 24 тури Халқаро Қизил китобга (12 тур) ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Кўлда 30 турдаги сутэмизувчилар ҳам бор (шундан 2 тури Ўзбекистон Қизил китобига ва 3 тури Халқаро Қизил китобига киритилган).
Судоче кўли баҳор-куз даврида сув қушларининг оммавий концентрацияси жойи сифатида жуда муҳим роль ўйнайди. Сув ҳавзасида баҳорги миграция даврида қушлар сони 100 мингдан ошади.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Қибрай туманидаги кўприклардан бирида автомобил ҳаракати тўлиқ чекланди
Жамият | 23:20
-
Венгрия мигрантларни киритмаслик учун кунига 1 млн евро тўлашга тайёр — Виктор Орбан
Жаҳон | 23:14
-
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10
Мавзуга оид

09:46 / 21.12.2023
Судоче расман халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари номинациясига киритилди

08:36 / 12.10.2023