Ўзбекистон | 16:56 / 10.05.2023
9527
3 дақиқада ўқилади
Реклама

NBF MED’да сунъий интеллект ёрдамида аниқ ташхис қўйиш имкони яратилди

5 май куни Учтепа туманида NBF MED кўп тармоқли хусусий клиникасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Марказда замонавий ускуналар орқали сунъий интеллект иштирокида ташхислаш йўлга қўйилди.

 Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида NBF MED кўп тармоқли хусусий клиникаси 12 йилдан бери фаолият юритиб келади. Мазкур тиббиёт марказида 50 нафардан ортиқ шифокорлар беморларни даволайди. 120 ўринли ётоқ ўринлари ва 20 ўринли интенсив реанимация хоналари мавжуд.

Клиниканинг жарроҳлик бўлими раҳбари Элёр Рўзметов шифохонада кўрсатиладиган хизматлар ҳақида гапириб берди:

“Бугунги кунда клиникамиз фаолияти кенгаймоқда. Радиология ва жарроҳлик бўлими ҳам ишга тушди. Радиология бўлимида сўнгги русумдаги замонавий МРТ ва МСКТ 3D рентген ускуналари олиб келинди.

Бу бўлимнинг ишга туширилиши клиникамиз фаолиятининг янада самарали бўлишига хизмат қилади. Чунки бу тоифадаги беморларни ташхис қўйишдан олдин таҳлиллар учун бошқа жойга жўнатган бўлсак, энди бўлимнинг ўзида барча жиҳозлар етарли бўлди.

Жарроҳлик бўлимимиз урология, гинекология, травматология, ЛОР, нейрохирургия ва бошқа бир нечта тармоқларни ўз ичига олган. Бўлимда 500 турдан ортиқ жарроҳлик операциялари амалга оширилмоқда”.

 “4-6 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган радиологлар халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган 13 давлатдан мутахассисларни NBF MED клиникасига таклиф қилдик. МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб бизнинг клиникамизда United-Imaging компанияси томонидан ишлаб чиқарилган МРТ аппарати ва КТ аппаратлари ўрнатилди. Бу эса бизга аҳолини кенг турдаги текширувлардан ўтказиш, тўлиқ ташхис қўйиш имкониятини беради. Бу жиҳозлар сунъий интеллект орқали бошқарилиши эса қисқа вақт ичида касалликни аниқлашга хизмат қилади. Бу текширувлар мураккаб текширувлар ҳисобланади ва кўп вақт талаб қилади. Шунинг учун сунъий интеллект ҳисобига вақтни камайтириш беморларга қулайлик яратади”, - дея таъкидлади радиолог Нодир Магзумов. 

Хусусий тиббиёт марказида ҳар бир беморнинг аниқ ташхислашдан тортиб касалликдан халос бўлгунига қадар барча интенсив ва даволаниш чоралари учун шароит яратилган.

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Чилонзор 23 квартал, Катта Хирмонтепа кўчаси 2Б уй.

☎️+998 55 501 21 00, ☎️+998 55 502 82 28, ☎️+998 95 196 57 57,
☎️+998 71 274 15 51, ☎️+998 71 274 32 32

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook |