Ўзбекистон | 14:50 / 17.05.2023
8981
2 дақиқада ўқилади

Drift shou: ҳаяжон, драйв ва унутилмас таассуротлар

Фото: KUN.UZ

Food city ҳудудида Adrenalinе Rush ҳомийлигидаги драйв ва ҳаяжонга бой ажойиб тадбирлардан бири — Drift shou бўлиб ўтди. Дам олиш кунлари, яъни, майнинг 13-14 саналарида ўтказилган ушбу шоу кўплаб автоишқибозларни бир ерга жамлади. Ва Food city мажмуаси ҳудудида автодвигателларнинг гуриллаган овози янграб, ён-атрофга қизиган каучук ҳиди таралди. Ҳаяжонли дамларни соғинган автоспорт ихлосмандларининг эса ҳайқириқлари тинмади.

Adrenalinе Rush ташаббуси билан ташкил этилган анъанавий дрифт шоуда бу гал 600 нафардан зиёд ҳайдовчи ва 50 минг нафарга яқин томошабин иштирок этди.

Дрифт йўналишида 20 нафар маҳаллий ва 45 нафар МДҲ давлатларидан келган ҳайдовчи ўзаро беллашди. Шиддатли кечган шоу нафақат спортчилар, балки мухлисларга ҳам адреналинга бой унутилмас онларни тақдим этгани аниқ.

Тадбирда фақат дрифтлар билан чекланиб қолингани йўқ, албатта. Шоуга ташриф буюрганлар 150 дан ортиқ тюнинг автомобиль, 60 га яқин мотоцикл, ҳамда 40 дан ортиқ ретро машиналардан иборат йирик кўргазма билан ҳам танишишди.

Реклама ҳуқуқи асосида