Ўзбекистон | 13:41 / 20.05.2023
5845
1 дақиқада ўқилади

4 ойда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қарийб 20 млрд долларга етди

2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 млрд АҚШ долларига ёки 13,4 фоизга ошган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 4 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 7,7 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Бундан ташқари, республика ташқи савдо айланмаси ҳажмида импорт кўрсаткичи 11,9 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида жаҳоннинг 176 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Мавзуга оид