Жаҳон | 13:36 / 25.05.2023
9858
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ЕОИК мажлисида видео-алоқа орқали иштирок этиши мумкин

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев биринчи марта Евросиё олий иқтисодий кенгаши (ЕОИК) мажлисида меҳмон сифатида иштирок этади, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон видео-алоқа орқали қатнашиши мумкин. Бу ҳақда журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унинг маълумотларига кўра, Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Евросиё олий иқтисодий кенгаши йиғилишига раислик қилади ва Москвага келган ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг бошқа раҳбарлари билан биргаликда Россиянинг 2023 йилда иттифоқдаги раислиги устувор йўналишларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқади.

«Евросиё иқтисодий ҳамкорлик куни... Муҳими, бугун Озарбойжон президенти Илҳом Ҳайдарович Алиев биринчи марта меҳмон сифатида йиғилишда иштирок этади. Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон видео-алоқа орқали қатнашади», — деди Песков. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид