«Адолат» партияси Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлади
Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг навбатдан ташқари қурултойи ўтказилди.

Фото: «Адолат» социал-демократик партияси
Қурултой кун тартибидан Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон президентлигига номзод кўрсатиш ҳамда партиядан Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
Қурултойда делегатлар эътиборига Ўзбекистон президентлигига Робахон Маҳмудованинг номзоди ҳавола этилди. Мазкур масала юзасидан сўзга чиққанлар номзодни қўллаб-қувватлаб, барча делегатларни номзодга овоз беришга чақиришди.
Қурултой кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон президентлигига «Адолат» социал-демократик партиясининг номзоди Робахон Маҳмудова ўз сайловолди дастурининг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларини қурултой қатнашчилари эътиборига ҳавола этди.
Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастури ўнта йўналишдан иборат бўлиб, ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновациялар ва таълим соҳасининг барқарор ривожини кафолатлаш, аҳоли саломатлигини кучайтириш, жамият барқарор ривожланишини таъминлаш, экология ва атроф-муҳитга эътиборни кучайтириш, фуқаролик жамияти, аёл ва оиланинг жамиятдаги ўрнини кучайтириш, юксак маънавиятли жамият барпо этиш, тинчликсевар, адолатли ва прогрессив ташқи сиёсат олиб бориш каби вазифалар шулар жумласидандир.
Шунингдек, номзод дастуридан инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун янги имкониятлар яратиш, қонунларни тўғридан тўғри ишлайдиган механизмлар билан қабул қилиш каби устувор вазифалар ўрин олган.
Номзод Сайловолди дастурида фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бу йўналишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича «Ижтимоий давлат – 2030» дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, «Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тўғрисида»ги қонун қабул қилиш зарурати каби таклифларни илгари сурди.
Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастуридан ўрин олган барча масалалар қурултой қатнашчилари томонидан атрофлича муҳокама қилинди ва делегатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Муҳокамалар якунида Ўзбекистон президентлигига Робахон Маҳмудованинг номзодини кўрсатиш ҳақидаги таклиф ва уларнинг сайловолди дастури қурултой делегатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид

13:02 / 24.04.2025
Автомобилларнинг ноқонуний ижараси билан боғлиқ ҳолат бўйича депутат сўрови юборилди

16:40 / 23.11.2024
Пропан нархи кескин ошиб кетгани юзасидан масъул идораларга депутатлик сўрови юборилди

17:38 / 25.10.2024
Қаршида ўқитувчилар ва таълим соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди

12:00 / 25.10.2024