Ўзбекистон | 10:53 / 29.05.2023
7148
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутиляпти

Бугун ва иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Фото: Facebook /Слава Степанов

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 29-31 май кунлари ковектив булутлилик ривожланишида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат кечалари +15...+20 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари иш ҳафтасининг бошида ҳарорат +32...+37 даражадан охирига бориб эса +35...+37 даражагача аста-секин кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, шамол шарқий йўналишда эсиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +32...+34 даража бўлади, ҳафта охирига бориб +36...+37 даражагача кўтарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид