Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 июн куни ҳарорат 39 даражагача кўтарилади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 2 июн, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18...+20 даража, кундузи +34...+36 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, чўл ҳудудларда +25...+28 даражагача, кундузи +34...+39 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.