Ўзбекистон | 16:00 / 02.06.2023
12739
1 дақиқада ўқилади

Айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати 10 июнгача узайтирилди 

Бу муддат тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар), ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган), қайта тикланган талабалар учун тааллуқли.

Фото: KUN.UZ

Айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 10 июн (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:

  • тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
  • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);
  • қайта тикланган талабалар учун.

Коллеж ва техникумларга ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич ўқувчилари) учун ҳам муддат 10 июнга қадар узайтирилди (2023 йил 15 мартдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинади).

Юқори босқич (2- ва ундан юқори курс) талабалари учун контракт тўлаш муддатини узайтириш ОТМ ректор (директор)ларининг ваколатига берилган.

Мавзуга оид