Ўзбекистон | 00:18 / 04.06.2023
17546
1 дақиқада ўқилади

Фото: Шавкат Мирзиёев Туркия президенти инаугурациясида иштирок этди

Маросимда Ўзбекистон раҳбари Туркия президентининг ёнидан жой олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Анқарага ташриф давомида жорий йил 28 майдаги сайловда Туркия Республикаси президенти этиб қайта сайланган Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг инаугурация маросимида иштирок этди.

Тадбирда дунёнинг 80 га яқин мамлакатлари вакиллари - давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент спикерлари, юқори даражадаги расмий шахслар ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари қатнашди.

Маросим чоғида Ўзбекистон президенти Туркия етакчисини сайловдаги ғалабаси билан яна бир бор қутлаб, лавозимга киришгани билан табриклади, Туркия халқига катта муваффақиятлар ва фаровонлик тилади.

Тадбир доирасида давлат раҳбари маросимга таклиф этилган мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан фикр алмашди.

Шу билан Анқарага ташриф дастури якунига етди, президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди. 

Мавзуга оид