Жамият | 08:11 / 05.06.2023
16614
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўлидаги кўприк қисман ёпилади

Бўстонлиққа олиб борувчи давлат аҳамиятига эга бўлган 4P12 “Бектемир-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўли 32-километрида жойлашган кўприкнинг "Тошкент-Чорбоғ" йўналишидаги қисми ёпилади.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Бугун, 2023 йил 5 июнь куни соат 10:00 дан бошлаб Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи давлат аҳамиятига эга бўлган 4P12 “Бектемир-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 32-километрида (Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари чегарасида) жойлашган кўприкнинг "Тошкент-Чорбоғ" йўналишидаги қисми ёпилади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, "Чорбоғ-Тошкент" йўналишдаги қисмда икки томонлама ҳаракат ташкил этилади.

Мазкур жойда огоҳлантирувчи ва йўналиш кўрсатувчи барча тегишли йўл белгилари ўрнатилди. 

Ҳайдовчилардан ҳушёрликни ошириб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган ЙПХ ходимларининг ишораларига ва ўрнатилган йўл белгиларига эътиборли бўлиб ҳаракатланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид