Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Қарағандадаги мавсумий ишларга жалб қилинади
Ўзбекистон элчиси Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти ҳокими билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Қарағанда вилояти ҳокими Ермағанбет Булекпаев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашувда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Қарағанда вилоятида 54 та Ўзбекистон билан ҳамкорликда 25 та корхона фаолият олиб бораётгани, улар савдо, қурилиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда ишлаётгани маълум қилинди.
Суҳбат давомида, Қарағанда вилояти ҳокими Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликнинг муваффақиятли намунаси сифатида маиший техника ишлаб чиқариш заводи барпо этилаётганини билдириб, Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдорлигини ва қўшма бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёрлигини маълум қилди.
Элчихона раҳбари томонидан икки томонлама ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонга қорамол, кўмир ва республикадан эса мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда Қарағанда вилояти ҳокимиятининг талабига биноан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларни мавсумий ишларга жалб қилиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
17:37 / 20.12.2024
Ўзбекистон элчиси президент Садир Жапаровга ишонч ёрлиқларини топширди
09:55 / 25.09.2024
Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
13:00 / 17.08.2024
Ўзбекистон элчиси Қозоғистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти
08:56 / 16.12.2019