19:00 / 07.06.2023
20181

Навоий инновациялар университети – кафолатланган сифатли таълим

Навоий инновациялар университетида 2023-2024 ўқув йили учун 13та йўналишда қабул жараёнлари бошланди.

Навоий инновациялар университетида:

  • иқтисодиёт;
  •  IT;
  •  филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек, рус, инглиз тили);
  •  кончилик иши;
  •  ижтимоий жараёнлар ва шу каби бир нечта соҳаларда сифатли таълим олиш мумкин.

Олийгоҳда абитуриентлар учун барча шароитлар яратилган. Ўзбекистон ва дунёнинг исталган нуқтасидан туриб онлайн тарзда рўйхатдан ўтиши, шартномани юклаб олиши ёки имтиҳон топшириши мумкин. Call-center орқали абитуриентларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради. Ҳужжат топшириш ва саволларга жавоб олиш жараёни 24/7 режимда жорий этилган.

Сабрина Маҳмудова фаолият бошлаганига ҳали кўп бўлмаган университет талабаси сифатида мазкур таълим муассасасида ўқиётганлигидан фахрланишини айтади:

 — Бу ерга топширишимдан олдин шароитларни, дарс бериш жараёнларини кўриб чиқиб, кейин топширганман. Бир йилдан бери ўқиётган бўлсам, ўз танловим билан фахрланаман деб айтоламан. Кутубхона шундоқ институт ёнида, қизлар учун ётоқхона ҳам мавжуд.

Университетда сифатли таълим, ёшларга индивидуал ёндашув, хориж тажрибаси асосида амалиёт тақдим этилади. НИУ ректори Нуриймон Абдулҳасаннинг сўзларига кўра, университетда 2+2 дастури асосида Германия билан ҳамкорлик ўрнатилган:

 — Навоий инновациялар университети ёшларга ўзига бўлган ишончни тақдим этади. Чет эл талабаларидан кам бўлмаган ҳолда кучли иқтидор эгаси эканликларини ўзида кашф этишади. Бундан ташқари, иккинчи курсдан бошлаб хорижга ўқув дастурлари бўйича юбориб, у ерда ўз тенгдошлари билан тажриба алмашишларини режалаштириб қўйганмиз. Германия билан ҳамкорликда катта лойиҳа амалга оширмоқдамиз. Лойиҳанинг асосий мақсади талабаларимиз иккинчи курсдан Германияда ўқишни давом эттиради, уларда ишлаш имконияти ҳам бўлади. Туркия ва Жанубий Корея билан ҳамкорлигимиз бор. Келгусида бу йўналишларда катта имкониятлар очиляпти бизга.

Сифатли таълим учун яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда, ёшларимизни камида 3 та тилни биладиган мутахассис қилиб тайёрлаймиз. Ҳаётда, жамиятда ўз ўринларини топишлари учун барча имкониятларни яратиб беришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Олийгоҳ яқин кунларда университет мақомини олди ва эндиликда республикадаги ҳамда хориждаги олий таълим муассасалари билан соғлом рақобатни амалга оширмоқда.

Телефон: (55) 5000043

Сайт: Niuedu.uz

Телеграм: t.me/niuedu_uz

Instagram: instagram.com/niuedu.uz

Реклама

Мавзуга оид
Top