Жаҳон | 18:26 / 09.06.2023
18999
2 дақиқада ўқилади

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжидлардан бири очилди

У бир вақтнинг ўзида 133 минг намозхонни сиғдира олади, шундан 43 минг намозхон масжид ичида, қолгани эса унинг атрофида бўлади.

Фото: flickr

8 июнь куни Душанбе шаҳрида «Имом Аъзам» номидаги жомеъ масжиди очилди.

Тантанали маросимда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Ол Соний иштирок этди. Масжид лойиҳасини ишлаб чиқишда Қатар давлати мутахассислари ҳам иштирок этган эди.

Фото: flickr
Фото: flickr

Имомали Раҳмон Қатар амирига тожик миллий меъморчилиги дурдонасини барпо этишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, лойиҳанинг амалга оширилишини икки давлат ҳамкорлигининг энг юксак намунаси деб атади.

Фото: flickr

Бу Марказий Осиёдаги энг катта масжидлардан бири бўлди. У 12 гектар майдонда қурилган, бино уч гектар майдонда жойлашган ва учта катта дарвозага эга. У бир вақтнинг ўзида 133 минг намозхонни сиғдира олади, шундан 43 минг намозхон масжид ичида, қолгани эса унинг атрофида бўлади.

Фото: flickr

Масжид ичида олтита кенг синфхона, меҳмонларни қабул қилиш ва мажлислар зали, иккита кутубхона, тўққизта ўқув хонаси, учта меҳмонхона ва техник хона мавжуд. Масжидни безашга 6630 куб метр кошин ва 2800 куб метр қора мармар сарфланган.

Фото: flickr
Фото: flickr
Фото: flickr
Фото: flickr
Фото: flickr

Мавзуга оид