Ўзбекистон | 17:32 / 12.06.2023
15645
1 дақиқада ўқилади

Кучли шамол туфайли Самарқанднинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатиляпти

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида кузатилаётган кучли шамол туфайли айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизлик нуқтайи назаридан ўчирилди.

Диспетчерлик хизматининг маълум қилишича, кучли шамол туфайли юз бериши мумкин бўлган талафотларнинг олдини олиш мақсадида соат 17:00 ҳолатига 6-10 кВ электр узатиш тармоғи билан ўчирилган.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланиши айтилган.

Мавзуга оид