Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 ойда энг кўп Россия капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилди
5 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилгани тўғрисида маълумот берилди.
2023 йилнинг январь-май ойларида республикамизда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 1 279 тага етган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, давлатлар кесимида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Россия етакчи – 376 та.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
— Хитой – 245 та;
— Туркия – 121 та;
— Қозоғистон – 78 та;
— Жанубий Корея – 51 та;
— Тожикистон – 31 та;
— Қирғизистон – 24 та;
—Туркманистон – 22 та;
— Озарбойжон – 22 та;
— АҚШ – 18 та;
— Германия – 14 та.
Мавзуга оид
13:12 / 19.01.2026
Ўзбекистонда 474,9 минг корхона: энг катта улуш савдо соҳасига тўғри келяпти
10:16 / 19.01.2026
Кичик бизнес етакчи: корхоналарнинг 85 фоизи микрофирмалар
09:41 / 17.01.2026
Ўзбекистонда ҳар 10 та корхонанинг қарийб 8 таси МЧЖ
13:43 / 15.01.2026