Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон саноати: қайси йўналишларда корхоналар кўпроқ?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикада 60,6 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Улар турли иқтисодий фаолият йўналишлари бўйича ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.
Маълум қилинишича, саноат корхоналарининг асосий қисми озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасига тўғри келади. Бу йўналишда 12,1 мингта корхона фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида 8,4 мингта, кийим ишлаб чиқариш соҳасида 6,1 мингта корхона мавжуд.
Бундан ташқари, тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш билан 4,9 мингта, мебель ишлаб чиқариш билан 4,2 мингта корхона шуғулланмоқда.
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида 3,7 мингта, резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш соҳасида эса 2,9 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:45 / 07.04.2026
Ўзбекистонда “спин-офф” корхоналари ташкил этилади
09:15 / 02.04.2026