Жаҳон | 08:57 / 15.06.2023
8973
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Украина тинчлик музокаралари айрим шартлар асосида ўтиши мумкинлигини билдирди

Фото: Reuters

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Вивек Рамасвамининг маслаҳатчиси Дэвид Пайн айтишича, Вашингтон Украинани ўз шартлари асосида тинчлик музокараларига киришга мажбурлаши мумкин. Бу ҳақда Myśl Polska хабар бермоқда.

Пайнга кўра, Вашингтон Киевга режа қабул қилингани ва уни амалга ошириш аллақачон бошлангани ҳақида баёнот билан мурожаат қилиши керак. Унинг қўшимча қилишича, Америка томони Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни ҳам тўхтатади ва бу молиявий ёрдамсиз Киев можарода иштирок этишда давом эта олмайди.

Пайннинг фикрича, Россия томони “2022 йил март ойи бошида мавжуд вазиятга ким айбдор эканлигини аниқ кўрсатган”.

Унинг фикрича, Украина давлатнинг ҳозирги чегараларини тан олиши керак, бунда Киев мамлакатнинг 82 фоизини назорат қилади.

Аввалроқ Пайн Украина Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши ва бетарафлик мақомини эълон қилиши кераклиги - бу Американинг сиёсий манфаатларига мос келишини айтган эди.

2022 йил 24 февралда Россия президенти Владимир Путин "ЛХР" ва "ДХР" раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказишга қарор қилганини билдирди.

Операцияни ўтказиш қарори АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги санкциялар жорий этилишига сабаб бўлди.

Мавзуга оид