Жаҳон | 16:30 / 21.09.2024
4612
2 дақиқада ўқилади

Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади

327 та аҳоли пунктига тарихий ёки янги номлар бериш пакети «биринчи, аммо охиргиси эмас», деди Олий рада депутати Роман Лозинский.

Фото: discover.ua

Украина Олий радаси 19 сентябр куни мамлакатдаги 327 аҳоли пункти номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Уни қабул қилиш учун 281 депутат овоз берди. Ҳужжатга кўра, номларида «рус ва совет нарративлари» мавжуд ёки «русча номлар» бўлган аҳоли пунктлари янги ёки эски, тарихий номларини олади.

Бу, масалан, совет байрамлари ёки рамзлари билан аталган шаҳарларга таъсир қилади: Биринчи Май, Першотравенка, Первомайск, Первомайское, Першотравневое, Першотравенск, Маевка ва бошқалар. Бошқалар қаторида, рада депутати Роман Лозинский Facebook ижтимоий тармоғида хабар берганидек, янгилик Россия билан чегарадош Ватутино, Новомосковск, Первомайский, Красноград, Дружба каби ҳудудлардаги аҳоли пунктларига ҳам таъсир қилади.

Шундай қилиб, Днепропетровск областидаги Новомосковск шаҳри Самар, ўша минтақадаги Першотравенск шаҳри — Шахтерское деб номланади. Луҳанск областидаги Молодогвардейск шаҳрига Атамановка, Харкив областидаги Первомайск — Златопол, Луҳанск областидаги Первомайск — Цокологорск, Лвив областидаги Червоноградга Шептицкий номи берилади.

Роман Лозинский таъкидлаганидек, «деколонизация тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, ушбу номларни ўзгартириш тўплами «биринчи, аммо охирги эмас», уларнинг номлари давлат тили стандартларга мувофиқлаштирилиши керак», — дейилади депутат постида. Лозинскийнинг аниқлик киритишича, рада октябр ойида яна бир қанча номларни ўзгартиришни кўриб чиқмоқчи.

Мавзуга оид