Жаҳон | 19:07 / 17.06.2023
12614
2 дақиқада ўқилади

Сайёрамиздаги 40 фоиз ерлар деградацияга учраган - БМТ

Тупроқ эрозиясининг тезлиги уларнинг тикланиш тезлигидан юз баравар юқори.

Фото: AFP

Айни пайтда сайёрамизда деградацияга учраган ерларнинг улуши 40 фоизга етади. Бу ҳолат озиқ-овқат етиштиришни хавф остига қўяди, биологик хилма-хилликка таҳдид солади ва иқлим инқирозини янада кучайтиради. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш куни муносабати билан маълум қилди.

«Биз ерсиз яшай олмаймиз, лекин биз унга ахлоқсизларча муносабатда бўламиз. «Беқарор деҳқончилик туфайли, тупроқ эрозияси унинг қайта тикланиш тезлигидан юз баравар юқори», деди у.

Бундан аёллар ва қизлар энг кўп зарар кўрмоқда, деб қўшимча қилди БМТ раҳбари, номутаносиб равишда озиқ-овқат ва сув таъминотидан азият чекмоқда ва ерни нотўғри бошқариш натижасида мажбурий миграцияга юз тутмоқда.

«Кўпгина мамлакатларда қонунлар ва амалиётлар аёллар ва қизларнинг ерга эгалик қилишига тўсқинлик қилади. Аммо, аёллар ва қизлар имкониятга эга бўлган мамлакатларда улар ерни қайта тиклаш ва ҳимоя қилиш, уни янада унумдор ва қурғоқчиликка чидамли қилиш билан шуғулланмоқда, соғлиқни сақлаш, таълим ва овқатланиш соҳаларига сармоя киритмоқда», деди у.

Ерга бўлган тенг ҳуқуқлар уни ҳимоя қилишга ҳам, гендер тенглигига эришишга ҳам хизмат қилади, деб таъкидлади БМТ раҳбари, бутун дунё ҳукуматларини аёлларнинг ерга эгалик қилишига тўсқинлик қилаётган ҳуқуқий тўсиқларни олиб ташлашга ва уларни ушбу соҳадаги сиёсатни ишлаб чиқишга жалб қилишга чақирди.

«Биз аёллар ва қизларга энг қимматли ресурсимизни ҳимоя қилиш учун ўз ҳиссасини қўшишга ёрдам беришимиз керак. Келинг, 2030 йилгача ерлар деградациясини тўхтатиш учун биргаликда ҳаракат қилайлик», деди у.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид