Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Угандада оммавий қирғин: мактабга ҳужум оқибатида 38 бола ҳалок бўлди
Шунингдек, кўплаб ўқувчилар, асосан қизлар ўғирлаб кетилди.
Угандада террорчи-исёнчи гуруҳнинг мактабга уюштирган ҳужуми оқибатида камида 38 нафар бола ва уч нафар катта киши ҳалок бўлди. Independent хабарига кўра, ҳужум мамлакат ғарбида, Конго Демократик Республикаси билан чегарага яқин жойда содир этилган.
Уганда полициясининг хабар беришича, болаларнинг баъзилари ёнғинда ҳалок бўлган ёки пичоқлаб ўлдирилган, бошқа кўплаб ўқувчилар, асосан қизлар гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган.
Ҳужум жума куни кечқурун содир бўлган ва қурбонлар сони дастлаб 25 киши эди. Шанба куни расмийлар 41 жасад топилганини, жумладан, 38 нафар мактаб ўқувчиси, бир қўриқчи ва икки маҳаллий ҳамжамият аъзоси мактаб олдида отиб ўлдирилганини айтди. Шу билан бирга, мактабдаги ёнғин ҳали ҳам ўчирилмаган, шунинг учун янги жасадлар топилиши мумкин. Шунингдек, саккиз кишининг аҳволи оғир.
Ҳужум қилганлар ИШИД тарафдори бўлган Демократик кучлар иттифоқи (ADF) номли жангари гуруҳ аъзолари экани аниқланган. ADF сўнгги йилларда Конгодаги бир нечта ҳужумлар, жумладан 2021 йилда 30 аскар ва уч нафар тинч аҳолининг ўлими учун жавобгар бўлган. Гуруҳ 2000 йиллардан бери фаол.
Мавзуга оид
22:58 / 12.04.2026
Уганда армияси раҳбари Туркиядан бир миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни беришини талаб қилди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
20:58 / 14.03.2025
Британия суди БМТ судясини қуллик меҳнатидан фойдаланишда айбдор деб топди
17:37 / 21.01.2025