Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ташкил этилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Тиббиётнинг бирламчи бўғинида тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи такомиллаштирилган тизими жорий этилади:
- туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлаётган касалликлар ва ҳолатларни инобатга олган ҳолда, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати шакллантирилади;
- бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорлари тегишли ҳудудда энг кўп тарқалган касалликлар ва ҳолатлар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади.
2024 йилдан йиллик тиббий кўриклар доирасида нуронийларни мақсадли скринингдан ўтказиш дастурлари жорий этилади.
2023/2024 ўқув йилидан қуйидагилар ташкил этилади:
- Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Ҳамширалар академияси;
- тиббиёт коллежлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари;
Қуйидагилар жорий этилади:
- тиббиёт ОТМда ўқиш муддати 4 йиллик “олий малакали ҳамшира” бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш;
- техникумларнинг таклифлари асосида қабул параметрлари ҳамда қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби;
- тиббиёт йўналишидаги давлат ОТМ талабаларининг билимларини 2 босқичли (фундаментал ва клиник-амалий кўникмалар) баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш миллий тизими;
- тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга қаратилган узлуксиз касбий таълим портали.
Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларига малака ошириш курсларини жорий этиш ҳуқуқи берилади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади.
2023 йил якунигача:
- барча нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизимига уланади;
- нодавлат тиббиёт ташкилотининг ходимлари, тиббий техникаси, хизмат турлари, тиббий статистика ва бошқа ҳисоботлари мониторинги юритилади;
- тиббий фаолиятни назорат қилишда “хавфни таҳлил қилиш” тизими йўлга қўйилади.
Қуйидагилар ташкил этилади:
- Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази;
- Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази;
- Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суд Трампнинг аксарият божларини қонуний деб топди
Жаҳон | 12:56
-
Қамчиқда ичида беш киши бўлган Gentra хандаққа тушиб кетди
Жамият | 12:31
-
ЕИ Қора денгиз хавфсизлик марказини яратишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 12:05
-
“Ҳали сув нефтдан қиммат бўлади” – таҳлилчилар Марказий Осиё келажагини прогноз қилмоқда
Ўзбекистон | 11:51
Мавзуга оид

13:12
Германияда ҳамшира сифатида ишлаш учун номзодлар қабул қилинмоқда

15:23 / 07.05.2025
«Оилавий шифокорлар 1500, ҳамширалар эса 600–800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз» — президент

14:46 / 14.04.2025
Араб молия академияси Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин

08:33 / 21.03.2025