Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Google смартфонларидан компьютер ўрнида фойдаланиш мумкин
Қурилмалар офисдаги енгил ишларни бажариш ва мультимедиа файлларини тинглаш учун ишлатилиши мумкин.
Фото: Sam Rutherford/Engadget
Google Pixel 8 ва Pixel 8 Pro смартфонларни USB-C орқали монитор ва телевизорларга улаш ва шахсий компьютер сифатида фойдаланиш имконини берувчи DisplayPort функциясини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда AndroidAuthority хабар берди.
DisplayPort режимида Pixel 8 ва Pixel 8 Pro смартфонлари USB-C орқали нафақат видео, балки аудиони ҳам узата олади. AndroidAuthority ушбу функциядан фойдаланиш истиқболлари «чексиз» эканлигини ёзди.
Google биринчи навбатда шахсий компьютер ўрнига смартфондан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Pixel смартфонлари аллақачон клавиатура ва сичқончани қўллаб-қувватлайди, шунинг учун улар офисдаги енгил ишларни бажариш ва мультимедиа файлларини тинглаш учун ишлатилиши мумкин.
Смартфондан шахсий компьютер сифатида қулайроқ фойдаланиш учун Google уларда иш столи режимини жорий қилмоқчи. У Android интерфейсини сичқонча ва клавиатурани бошқариш учун мослаштириш имконини беради.
Мавзуга оид
23:35 / 28.11.2025
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили жорий этилди
22:05 / 28.11.2025
ChatGPT одамларнинг маълумот излаш усулини ўзгартирди
12:21 / 12.11.2025
Google Германияда 2029 йилгача 5,5 млрд евро инвестиция киритади
21:06 / 08.11.2025