Иқтисодиёт | 19:17 / 26.06.2023
28498
1 дақиқада ўқилади
Хитойнинг Сямин портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди
Юклар Хитойдан денгиз орқали Эронга, сўнгра темирйўл орқали Ўзбекистонга етказилади.
Хитойнинг Сямин портидан Ўзбекистонга биринчи контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ хабар берди.
Қайд қилинишича, таркибида маиший техника юки (музлаткич, кир ювиш машинаси, газ плитаси) бўлган контейнерлар Хитойдан денгиз орқали Эроннинг Бандар-Аббос портига келтирилади. Сўнгра, юклар темирйўл орқали Туркманистонгача, у ердан Тошкентнинг Сергели станциясигача етказилади.
39 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди Эрондан Ўзбекистонга 14 кунда етиб келиши белгиланган.
Мавзуга оид
15:14 / 17.10.2024
“Исроил Эронга ҳужум қилиши аниқ, асосий масала – ҳужумнинг кўламида” — туркиялик таҳлилчи Раҳим Фарзом
10:30 / 17.10.2024
Эрон БМТни Исроилнинг минтақадаги тажовузини тўхтатишга чақирди
12:04 / 16.10.2024
Хитой дунёдаги биринчи 6 тоннали учувчисиз самолётни намойиш қилди
11:20 / 16.10.2024