Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
25 июн куни 19:00 атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлган.
Фото: Видеодан кадр
ФВВ маълумотига кўра, Юнусобод тумани 12-даҳада жойлашган кўп қаватли уйнинг тахминан 150 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 19:21 да етиб бориб, 30 дақиқа ичида ёнғинни бартараф этган. Оловни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
09:52 / 05.02.2026
Яшнободда кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди
09:11 / 05.02.2026
Олмазор туманида “Газел” автомобили ёниб кетди
22:01 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғиндан сўнг Ўзбекистон бўйлаб шу каби объектларни текшириш бошланди
12:50 / 02.02.2026