Жаҳон | 14:43 / 27.06.2023
21970
5 дақиқада ўқилади

Россия исён билан андармон бўлганида Украина қарши ҳужумни давом эттирмоқда, аммо секин. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 488-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Жо Байден маъмурияти вакиллари Украина қарши ҳужумининг дастлабки босқичи суст ривожланаётганидан ташвиш билдирган. «Улар графикдан ортда қолмоқда», — деган The New York Times нашрига АҚШ президенти маъмуриятидаги юқори мартабали мулозимлардан бири.
  • Украина мудофаа вазирлиги украин қуролли кучлари Донецк областидаги Ровнопол қишлоғини озод этгани ҳақида хабар берди.
  • Украина президенти Володимир Зеленский қўшинларнинг олдинги чизиқдаги позицияларига келди — Бахмут ва Бердянск йўналишларига.
  • Путин россияликларга навбатдаги мурожаати вақтида «Вагнер» ХҲК жангчиларини РФ мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга, уйга қайтишга ёки Беларусга кетишга чақирди. Кейин президент Сергей Шойгу ва бошқа кучишлатар идоралар раҳбарлари билан йиғилиш  ўтказди.
  • Москва шаҳри, Москва ва Воронеж областларида Евгений Пригожин бошлаган исён вақтида жорий этилган аксилтеррор амалиётлар режими бекор қилинди.
  • Пригожиннинг ўзи исён якунланганидан буён биринчи марта ўз ҳаракатлари юзасидан изоҳ берди. У «Вагнер» ХҲКда «режимни ағдариш» мақсади бўлмаганини таъкидлади.
  • Латвия консулхонаси «Россиядаги олдиндан айтиб бўлмас ҳодисалар туфайли» россияликларнинг виза бўйича ҳар қандай аризаларини қабул қилишни тўхтатди.

Донецк области Константиновка шаҳри яқинидаги украин ҳарбий хизматчилари

Украинанинг қирол Даниил номидаги 24-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчилари Бахмутдан 25 километр масофада жойлашган Константиновка ҳудудида Т-72 танкида ҳаракатланмоқда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украина қуролли кучларининг Запорижжя областидаги қарши ҳужуми иштирокчилари 

Украинанинг «Магура» номли 47-алоҳида механизациялашган бригадаси жангчилари Запорижжядаги фронт чизиғида «Град» баравар ўт очиш реактив тизимини жангга тайёрламоқда.
Serhii Nuzhnenko / Radio Liberty / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
Serhii Nuzhnenko / Radio Liberty / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
«Град» тизимидан россияликлар позицияларига снаряд отилиши
Serhii Nuzhnenko / Radio Liberty / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
АҚШ томонидан 2023 йил баҳорида Украина қуролли кучлари ихтиёрига етказиб берилган M2 Bradley пиёдалар жанговар машинаси олдидаги ҳарбийлар. Бу дунёдаги энг яхши БМП ҳисобланади.
Serhii Nuzhnenko / Radio Liberty / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги стабилизация пункти

 

Бешинчи штурм бригадаси шифокорлари Бахмут ҳудудида яраланган украиналик ҳарбийга ёрдам кўрсатмоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Донецк областидаги Дружковка шаҳрига зарба оқибатлари

26 июнга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Краматорск районидаги Дружковка шаҳри бўйлаб тўртта ракета зарбаси йўллади, дея хабар берди област ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко. Президент офиси раҳбари Андрей Ермак шундай қўшимча қилган: «Тинч фуқаролардан икки киши яралангани маълум. Уйларнинг томлари шикастланган, ойналар тўкилиб тушган». Бундан ташқари, Кириленконинг сўзларига кўра, Россия армияси сув таъминот тизимини ишдан чиқарган.

Дружковка аҳолиси вакиллари россияликлар ракета зарбасидан ҳосил бўлган ўра атрофида
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Россия ракета зарбасидан кейин харобаларни тозалаётган украиналик ҳарбийлар
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Коммунал хизмат ходимлари Дружковкага зарбадан кейин ҳудудни тозаламоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

«Вагнер» ХҲК исёнидан кейинги Москва

Москва полициячилари шаҳар аҳолиси вакили ҳужжатларини текширмоқда
Дмитрий Ловецкий / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид