Ўзбекистон | 14:47 / 17.07.2023
12655
1 дақиқада ўқилади
Тошкент ҳайвонот боғида қора пантера туғилди
Тошкент ҳайвонот боғида жажжи қора пантера туғилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент ҳайвонот боғида Тайфун ва Багиранинг боласи — жажжи пантера дунёга келган.
Мағрур қора пантералар — Тайфун ва Багира бир кунда, 2018 йилнинг 15 июлида туғилган. 2022 йилда эса Тошкент ҳайвонот боғига олиб келинган.
Қайд этилишича, айни дамда пантераларга ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Жажжи пантеранинг аҳволи яхши экани айтилади.
Бундан олдин Тошкент ҳайвонот боғида фламинго болалагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:02 / 14.12.2023
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун чоралар кучайтирилмоқда
00:45 / 08.06.2019
Ўлчамлари сизни ҳайратланишга мажбур қиладиган 22 жонзот (фото)
10:44 / 29.05.2019
Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш энди жуда жиддий жазоланади
14:01 / 03.05.2019