19:00 / 19.07.2023
13675

Central Asian University иқтидорли ёшлар учун янги муҳандислик таълим йўналишлари ва грантларини эълон қилди

Фото: Central Asian University

Central Asian University ўқув дастурининг кенгайишини ва иккита янги муҳандислик йўналиши очилишини эълон қилади. Талабалар энди саноат муҳандислиги ва биотиббиёт муҳандислиги бўйича ўқиш имкониятига эга. Бу соҳадаги мутахассисларга эҳтиёж катта бўлиб, улар учун истиқболга кенг имкониятлар очилади.

Талабаларни саноат муҳандислиги йўналиши бўйича ўқитиш самарали ва инновацион ўқув дастурлари ва методикаларидан фойдаланган ҳолда, юқори малакали хорижий профессорлар ва етакчи маҳаллий компанияларнинг тажрибали мутахассислари раҳбарлигида амалга оширилади. Талабалар курс лойиҳалари, лаборатория ишлари, амалий машғулотлар бажариш, тренинглар ўтказиш ва илғор саноат корхоналарида амалиёт ўташ имкониятига эга бўладилар.

Муҳандислик мактабида ўқиш имконияти мавжуд бўлган иккинчи йўналиш бу биотиббиёт муҳандислигидир. Дастур маърузалар, курс ва лаборатория ишлари, амалий машғулотлар, ўқув машғулотлари ва тиббиёт муассасаларида амалиёт ўташни ўз ичига олади. Талабалар биотиббиёт техникаси ва материаллари, биотиббиёт визуализацияси ва биотиббиёт ҳисоб-китобларини ўрганадилар, бу уларга биотиббиёт ускуналарига техник хизмат кўрсатиш, биотиббиёт маълумотларини таҳлил қилиш, биотехнология, биотиббиёт муҳандислиги бўйича тадқиқотлар ва ишланмалар олиб борувчи мутахассис бўлиш имконини беради.

Муҳандислик мактаби талабаларга ушбу йўналишларни она тилида ўрганиш имкониятини беради. Ўқишнинг биринчи йилида талабалар ўзбек ёки рус тилларини танлашлари мумкин, иккинчи йилдан бошлаб инглиз тили ўқитишнинг асосий тилига айланади.

Муҳандислик мактаби саноат ва биотиббиёт муҳандислиги йўналишлари бўйича ўқишни истаган талабалар учун махсус грант дастурини таклиф этади. Ушбу дастур энг 20 яхши абитуриентларга 4 йил давомида ўқиш учун ҳамкор ташкилотларлардан грант олиш ва кейинчалик ишга жойлашиш имкониятини беради.

"Муҳандислик мактабида янги таълим йўналишларининг очилиши талабаларга бугунги меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган замонавий ва сифатли таълим беришга бўлган доимий интилишимизни акс эттиради", - дейди муҳандислик мактаби декани Ўктам Облоқулов.

Абитуриентларни муҳандислик мактабига қўшилишга ва академик оиланинг бир қисми бўлишга таклиф қиламиз, у ерда бўлажак мутахассислар муҳандислик соҳасида юқори мартабаларга эришиш учун зарур бўлган илғор билим ва кўникмаларга эга бўладилар.

Янги таълим йўналишлари, қабул жараёни ва грант дастури ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун абитуриентлар университетнинг расмий веб-сайтига ташриф буюришлари мумкин. Университет вакиллари билан ягона қўнғироқ маркази орқали +998 (71) 200-05-22 ёки @cau_admission Telegram боти орқали боғланинг.

Қабул қилиш учун ҳужжатларни қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин.

Реклама

Top