Central Asian University (CAU) тиббиёт факультетининг беш нафар талабаси норасмий равишда дунёдаги энг мураккаб тиббий имтиҳонлардан бири саналадиган USMLE (United States Medical Licensing Examination)нинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди. Ушбу оламшумул муваффақият CАU Тиббиёт мактаби томонидан тақдим этилаётган юқори сифатли таълим ва пухта тайёргарликнинг яққол исботдир.

Талабаларнинг муваффақияти, асосан, CАU Тиббиёт факультети томонидан ишлаб чиқилган ва мувофиқлаштирилган ўқув дастури самараси ҳисобланади. CАU ўқув дастури шундай ишлаб чиқилганки, у нафақат университет имтиҳонларида юқори натижаларни таъминлайди, балки шу билан бирга USMLE Step 1 имтиҳонини муваффақиятли топширишингиз учун етарли бўлган билимни тақдим эта олади. Буни олинган билимлар, университет имтиҳонлари ҳамда USMLEʼга тайёргарликда нақадар аҳамиятли ва қадрли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган талабаларнинг сўзлари ҳам тасдиқлайди.

USMLEʼнинг ўзига хос хусусияти нимада ва нега у дунёдаги энг мураккаб имтиҳонлардан бири ҳисобланади?

USMLE Step 1 — бу асосий тиббий билимлар ва уни амалиётда қўллаш кўникмаларини баҳоловчи кўп босқичли имтиҳоннинг биринчи босқичи ҳисобланади. Имтиҳон Қўшма Штатларда тиббий лицензия олиш учун мажбурий саналиб, талабалардан нафақат кенг назарий билимга эга бўлишни, балки ушбу билимларни клиник амалиётда қўллай олиш қобилиятини ҳам талаб қилади. USMLE Step 1 дунёдаги энг мураккаб имтиҳонлардан бири ҳисобланишининг бир нечта сабаблари мавжуд:

Давомийлик ва қамров: Синов саккиз соат давом этади ва тиббиёт фанларининг барча жабҳаларини қамраб олувчи, ҳам ақлий, ҳам жисмоний чидамлиликни талаб қилувчи турли саволлардан иборат бўлади.

Материалнинг кенг қамрови: Талабалар тиббий таълимнинг биринчи ва иккинчи йилига тенг бўлган барча асосий тиббиёт фанлари бўйича тўлиқ билимга эга бўлишлари лозим.

Қаттиқ назорат: Имтиҳон жараёни кучли назорат остида бўлиб ўтади. Номзодлар камерага ёзиб олинади, уларнинг чўнтаклари, кийим-кечаклари текширилади ҳамда имтиҳон жараёнида ҳам кузатиб борилади.

USMLE имтиҳонини муваффақиятли топширган ўзбекистонлик талабалар фоизи паст бўлиб келаётганлиги сабабли,  CАU талабаларининг ютуқлари айниқса муҳим ва эътирофга муносибдир.