Central Asian University (CAU) Colorado State University (АҚШ) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган нуфузли Professional MBA дастури учун қабулни давом эттирмоқда. Ушбу ўзига хос дастур талабаларга икки томонлама диплом ва бир йил АҚШда таҳсил олиш имкониятини тақдим этади, бу эса карьера истиқболлари ва халқаро ҳамкорлик учун эшикларни кенг очиб беради.
Икки томонлама МВА (1+1) дастурининг афзалликлари:
Икки томонлама диплом ва халқаро тажриба: Дастур иккита дипломга эга бўлиш имконини беради: Central Asian University’дан MBA ва Colorado State University’дан MBA.
Таълим иккита давлатда олиб борилади: биринчи йил Ўзбекистонда ва иккинчи йил АҚШда. Ушбу шакл халқаро бизнес муҳитига буткул шўнғиш, қимматли тажриба орттириш ва бизнес алоқаларини ўрнатиш имконини беради.
Мослашувчан жадвал: дастур ишлайдиган мутахассислар учун мўлжалланган бўлиб, машғулотлар ҳафтасига икки-уч марта кечки соатларда ўтказилади. Бу сизга ҳаётингизнинг бирон бир муҳим жиҳатидан воз кечмаган ҳолда ўқишни ва карьерани биргаликда тенг олиб кетиш имкониятини тақдим этади.

АҚШда уч йиллик ишлашга рухсатнома ва ишга жойлаштириш: Битирувчилар дастурни якунлангандан сўнг АҚШда уч йиллик ишлаш рухсатномаси ва ишга жойлашишда зарурий кўмакка ҳам эга бўладилар, бу эса карьера истиқболларини сезиларли даражада кенгайтиради ва олинган билимларни амалиётда қўллаш имконини беради.
Таълимнинг юқори стандартлари: Дастур AACSB ва AMBA аккредитациядан ўтган бўлиб, бу унинг халқаро сифат стандартларига мувофиқлиги ва меҳнат бозорида дипломларнинг юқори қийматини тасдиқлайди.
Дастур ва ўқув режаси
1-йил Central Asian University’да:
Талабалар ўқишни CAU’да бошлайдилар, ушбу даргоҳда улар қуйидаги фундаментал фанларни ўзлаштирадилар:




















